05.10.2023 16:42
1655
Ҳангжоу-2022. Лайло Собирова – Осиё Ўйинлари бронза медали соҳиби

Аёллар кураши бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Лайло Собирова аёллар кураши бўйича куннинг иккинчи медалига эга чиқди.

Аёллар кураши бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Лайло Собирова ҳам ўз номини Осиё Ўйинлари совриндорлари қаторига қўшиб қўйди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз бронза медали учун кечган баҳсда ҳиндистонлик Манси устидан ғалаба қозонди.

Аввалроқ, Актенге Кеунимжаева ушбу спорт турида Осиё Ўйинларида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик спортчига айланган бўлса, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов бронза ютиб, фаолиятида учинчи бор Осиё Ўйинларида совриндор бўлганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар