04.10.2023 13:27
2082
«Олд Траффорд»даги ғалабамиз узоқ йиллар эсланади. Мақсад – гуруҳдан чиқиш». «Галатасарой» устози «МЮ» устидан қозонилган ғалаба ҳақида

«Галатасарой» бош мураббийи Окан Бурук «Манчестер Юнайтед» устидан сафарда эришилган ғалаба (3:2) ҳақида фикрларини билдирди.

ЕЧЛ 2-тури доирасида Туркия чемпиони «Олд Траффорд»дан ғалаба билан қайтди.

«Ажойиб ўйинни ўтказдик. Мақсадимиз – гуруҳдан чиқиш.

«Олд Траффорд»да жуда муҳим ғалабага эришдик, бу ўйин узоқ йиллар давомида эсланади», - дейди «Галатасарой» бош мураббийи Окан Бурук.

Маълумот учун, ушбу ғалабадан кейин «Галатасарой» 4 очко билан гуруҳда 2-ўринда бормоқда. «Бавария» 6 очко билан пешқадам, «МЮ» сўнгги ўринда қолган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар