04.10.2023 11:13
2517
Ҳангжоу-2022. Ўзбекистон аёллар жамоаси 3-ўрин учун мусобақа мезбонларига қарши ўйнайди 

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси Осиё Ўйинларининг бронза медаллари учун мусобақа мезбон Хитойга қарши ўйнайдиган бўлди. 

Вакилларимиз 1/2 финалда Шимолий Кореяга қарши баҳсда (0:8) мағлуб бўлган бўлса, хитойликлар Япония билан ўйинда мағлубиятга (3:4) учраб, финал йўлланмасидан қуруқ қолишди.

Шу тариқа, финалда Япония ва Шимолий Корея жамоалари тўқнаш келса, 3-ўрин учун Ўзбекистон Хитой билан беллашади. Баҳслар 6 октябр куни ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар