04.10.2023 12:22
1764
Теглар
Ҳангжоу-2022. Тўрабек Ҳабибуллаев хитойлик боксчига мағлуб бўлиб, бронза медалига эга чиқди

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё Ўйинлари-2022даги иккинчи медали Тўрабек Ҳабибуллаевга насиб қилди.

-80 кг вазн тоифасида Тўрабек Ҳабибуллаев яримфиналда хитойлик Танглайтан Тўхтарбайга қарши яхши жанг ўтказган бўлса-да, ҳакамлар мезбон боксчининг ғалабасини қайд этишди. Шу тариқа, Ҳабибуллаев финал остонасида мағлуб бўлиб, бронза медалига эга чиқди.

Аввалроқ, бокс бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси аъзоси Нигина Ўктамова бронза медалини қўлга киритиб, боксчиларимизнинг турнирдаги дастлабки медалига эга чиққан бўлса, Ҳасанбой Дўсматов ва Баҳодир Жалолов Осиё Ўйинлари-2022 финалига йўлланмани қўлга киритганди. 

Бугунги яна бир жангда -57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халоков хитойлик Пинг Люга қарши яримфинал баҳсини ўтказади. Жанг соат 16:25да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар