04.10.2023 17:55
1866
Ҳангжоу-2022. Муҳаммадқодир Тоштемиров – кумуш медал соҳиби

Ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё Ўйинларидаги медаллари сони яна биттага кўпайди.

Оғир атлетикачимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров Ўзбекистон делегациясига кумуш медал келтирди. -81 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз даст кўтаришда 159 кг, силтаб кўтаришда 192 кг, икки курашда эса 351 кг натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди. 

Шу тариқа, Ўзбекистоннинг жами медаллари сони 54та, шундан 16та олтин, 16та кумуш ва 22та бронза медали қўлга киритилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар