04.10.2023 15:07
1231
Теглар
Ҳангжоу-2022. Баҳромов ва Бахшуллоев бронза медали учун курашда мағлуб бўлди

Юнон-рум кураши вакилларимиз бронза медали учун икки беллашувда ҳам мағлуб бўлди.

-60 кг вазн тоифасида Исломжон Баҳромов кетма-кет иккинчи беллашувида ҳам мағлубиятга учради. Ўзбекистонлик курашчи бронза медали учун курашда кореялик рақибига 4:5 ҳисобида мағлуб бўлди ва 5-ўринни эгаллади. Аввалги баҳсида атлетимиз яримфиналда имкониятни бой берганди.

-67 кг вазн тоифасидаги Маҳмуд Бахшуллоев эса бронза учун курашда қирғизистонлик атлетга қарши баҳс юритди ва кичик фарқ билан бронза медалини қўлга кирита олмади.

Аввалроқ, ўзбекистонлик Жалгасбай Бердимуратов яримфиналда япониялик Масато Сумини мағлуб этиб финал босқич йўлланмасини қўлга киритди. Унинг бугунги финалдаги рақиби эронлик Носир Ализода бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар