03.10.2023 20:57
1984
Теглар
ОЧЛ. «Навбаҳор» «Мумбай Сити»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳ пешқадамига айланди

ОЧЛ 2-тури доирасида «Навбаҳор» турнир доирасида Намангандаги илк ўйинини ўтказди.

«Навбаҳор» ўз тарихида мухлислари қаршисида ўтказган Осиё Чемпионлар лигасидаги дебютида биринчи бўлимда ҳисобни оча билмади. Аксинча, меҳмонлар пенальтидан фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлимга келиб Самвел Бабаян шогирдлари уйғонишди. Жамшид Искандеров ажойиб зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, Остон Ўруновнинг чиройли узатмасидан кейин Жасур Яхшибоев иккинчи голга муаллифлик қилди. Темурхўжа Абдухолиқовнинг 87-дақиқадаги узатмасидан кейин эса Дониёр Абдуманнопов ҳисобни йирик кўринишга келтирди – 3:0.

Шу тариқа, Наманган клуби 4 очко билан гуруҳ пешқамига айланди. Гуруҳдаги иккинчи ўйин бугун «Нассажи Мозандарон» (3 очко) ва «Ал-Ҳилол» (1 очко) ўртасида бўлиб ўтади.

 ОЧЛ. «D» гуруҳи. 2-тур

«Навбаҳор» – «Мумбай Сити» (Ҳиндистон) 3:0

Ҳакам: Муҳаммад Назми (Малайзия)

Голлар: Жамшид Искандеров 52, Жасур Яхшибоев 58, Дониёр Абдуманнопов 87.

«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 7.Остон Ўрунов (19.Дониёр Абдуманнопов,82), 8.Жасурбек Яхшибоев (77.Асадбек Собиржонов, 82), 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 91.Тома Табатадзе (21.Темурхўжа Абдухолиқов,72)

«Мумбай Сити»: 1.Пурба Лаченпа, 4.Тири, 5.Меҳтаб Сингҳ, 6.Викрам Партап (29.Бипин Сингҳ, 70), 7.Лаллиагзуала Чҳангте (23.Абдуносир Эл Хаяти,58), 8.Ван Ниэфф, 18.Ростин Гриффитс, 24.Грег Стюарт, 30.Жорже Перейра Диас, 31.Акаш Мишра, 45.Лаленгмавиа.

Фойдаланилмаган пенальти: Грег Стюарт («Мумбай Сити»), 42.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар