03.10.2023 17:10
13444
Теглар
Ҳангжоу-2022. Ўзбекистон аёллар жамоаси яримфиналда Шимолий Корея томонидан тор-мор этилди

Осиё Ўйинлари-2022 футбол бўйича аёллар ўртасидаги турнир яримфиналида Ўзбекистон миллий жамоаси Шимолий Кореяга қарши майдонга тушди.

Учрашув кореяликларнинг тўлиқ устунлигида ўтди ва футболчиларимиз дарвозасига жавобсиз 8та гол киритилди – 0:8. Ким Кёнг-Ёнг пента-трикка эришди ва жамоаси билан финалга чиқди.

Шу тариқа, аёлларимиз 3-ўрин учун баҳсда Хитой – Япония яримфинали мағлубига қарши майдонга тушади. Ўйин 6 октябр куни бўлиб ўтади. 

Осиё Ўйинлари-2022. Футбол. Аёллар
Яримфинал. 3 октябр (сешанба)
Ўзбекистон – КХДР – 0:8 

Голлар: Ҳонг Сонгок 9, Ким Кёнг-Ёнг 18, 47, 63, 83, 90+2, Ан Мёнгсонг 45+2, Ри Ҳаэ-Ён 50.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар