02.10.2023 10:40
3283
Теглар
ОЧЛ. ОКМК Ироқ вице-чемпионини қабул қилади, «Ас-Садд» Қаршида меҳмон, Роналду тожик клубига қарши

Бугун, 2 октябр куни Осиё Чемпионлар лигасида 2-тур баҳсларига старт берилади.

Ўзбекистон клубларидан ОКМК ва «Насаф» ўз ўйинларини бугун ўтказишади. Миржалол Қосимов мураббийлигидаги ОКМК жамоаси Ироқ вице-чемпиони «Ал-Қува Ал-Жавия» клубини қабул қилади. «С» гуруҳидаги «кончилар» 1-турда Жиддада «Ал-Иттиҳод»дан учралган йирик мағлубиятдан кейин Олмалиқдаги баҳсда мухлислари қаршисида ўзини кўрсатиши талаб этилади. Ироқ клуби 1-турда «Сепахон» билан 2:2 ҳисобини қайд этган. Ўйин соат 17:00да белгиланган.

Биринчи турда Иорданиядан ғалаба билан қайтиб, «B» гуруҳида пешқадам бўлиб турган «Насаф» жамоаси Қаршида «Ас-Садд»ни қабул қилади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари Қатар чемпионатида пешқадам бўлиб турган Доҳа жамоаси устидан ғалабага эриша олса, гуруҳдан чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилади. Воҳадаги баҳс соат 21:00да бошланиши белгиланган.

Ғарб минтақасида душанба кунги яна бир эътиборли ўйинларидан бири Ар-Риёдда ўтади. Криштиану Роналду етакчилигидаги «Ан-Наср» клуби қўшни Тожикистон чемпиони «Истиқлол»ни қабул қилади. Биринчи турда Саудия клуби Эрондан ғалаба билан қайтиб гуруҳда пешқадамга айланганди, Душанбе жамоаси эса «Ад-Дуҳайл» билан дуранг қайд этганди. Тожик клуби мағлуб этилса, «Ан-Наср» 6 очко билан гуруҳдан чиқиш имкониятини яхшилайди.

Шунингдек, сешанба куни яна икки клубимиз – «Пахтакор» Саудия Арабистонида «Ал-Фейҳа» меҳмони бўлса, «Навбаҳор» Наманганда ўтадиган ОЧЛдаги биринчи ўйинида Ҳиндистоннинг «Мумбай Сити» клубини қабул қилади.

ОЧЛ, 2-тур. Ғарб минтақаси. Бугунги ўйинлар рўйхати ва ТВ-трансляция:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар