03.10.2023 02:06
2995
Теглар
АПЛ. «Челси» «Фулҳэм»ни мағлуб этиб, 3 ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берди

АПЛ 7-тури доирасидаги сўнгги ўйин якунига етди.

«Челси» «Фулҳэм» меҳмони бўлиб, ғалабага эришди. Ниҳоят, ушбу баҳсда Миҳайло Мудрик «Челси» сафида АПЛдаги илк голини киритди. Бир дақиқа ўтиб – 19-дақиқада Броя ҳисобдаги фарқни иккитага етказди ва бу натижа ўйин якунигача сақланиб қолди – 2:0.

Шу тариқа, «Челси» кетма-кет 3 ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берди ва 8 очко билан 11-ўринга кўтарилди. «Фулҳэм» эса 8 очко билан 13-ўриндан жой олган.

АПЛ. 7-тур

Фулҳэм – Челси 0:2

Голлар: 0:1 – 18 Мудрик, 0:2 – 19 Броя.

Фулхэм – Лено, Кастань, Рим, Диоп, Робинсон, Рид (Кэрни, 65), Перейра (Лукич, 75), Пальинья, Уилсон (Ивоби, 54), Виллиан, Хименес (Винисиус, 53).

Челси – Санчес, Кукурелья, Тиаго Силва, Дисаси, Колуилл, Галлахер, Фернандес, Кайседо, Мудрик (Матсен, 46), Палмер (Угочукву, 78), Броя (Стерлинг, 65).

Огоҳлантиришлар: Кукурелья (34), Палмер (55), Перейра (57), Стерлинг (68), Санчес (87).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар