01.10.2023 23:12
3038
Теглар
Суперлига томошабинлар ташрифи: «Нефтчи» «Навбаҳор»ни ортда қолдирди

ПФЛ Суперлига-2023 ўтган 20 тури якунларига биноан, томошабинлар ташрифи бўйича статистикани эълон қилди.

Унга кўра, Фарғонанинг «Нефтчи» клуби томошабинлар ташрифи бўйича яна пешқадамга айланди. Чемпионлик учун кураш олиб бораётган «Нефтчи»нинг уй стадионида ўртача 13 228 томошабин ташрифи кузатилмоқда.

Бунгача пешқадам бўлган «Навбаҳор» бу борада 2-ўринга тушди. Наманган жамоасининг уй ўйинларига ўртача 12 927 мухлис тўпланмоқда.

Учликни Суперлиганинг аутсайдерларидан бири «Бухоро» эгаллаб турибди. Улуғбек Бақоев шогирдларининг ўйинлари кўҳна шаҳарда ўртача 7203 томошабин тўпламоқда. «Андижон» бу борада 7059 томошабин ташрифи билан бухороликларни таъқиб этмоқда.

Энг кам ташриф «Сурхон»нинг ўйинида йиғилмоқда. Бу Термиз жамоасининг ўз ўйинларини Тошкентда ўтказаётгани билан боғлиқ.

Суперлига-2023. 20-турдан кейинги томошабинлар ташрифи:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар