Про лига 19-тури доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди.
Суперлига йўлланмаси учун курашаётган «Қўқон-1912» жамоаси Урганчда «Хоразм»ни мағлуб эта олмай, очко йўқотди – 0:0.
«Машъал» эса Андижонда маҳаллий «Андижон-SGS» клуби меҳмони бўлиб, ғалабани қўлдан чиқарди – 2:2.
Шу тариқа, «Қўқон-1912» очко йўқотгач, 42 очкога эга «Локомотив» Суперлигага расман қайтди. Сабаби қўқонликлар қолган икки ўйинида ҳам ғалаба қозонган тақдирда ҳам «Локо»дан ортда қолади. Сабаби «темирйўлчилар» икки ўйинда ҳам Қўқон жамоасини мағлуб этган.
Шу тариқа, Про лига ғолиблиги учун сўнгги уч турда «Локомотив» ва «Динамо» кураш олиб борадиган бўлди. Самарқанд клуби келаси турда 9 октябрь куни Қўқонда меҳмон бўлади.
Про лига. 19-тур.
Андижон-SGS – Машъал – 2:2
Голлар: Иброҳим Нўмонов, 30 (0:1), Андро Гиоргадзе, 40 (0:2), Ҳамидулло Каримов, 48 (1:2), Отабек Мўминов, 90+6 пенальти (2:2)
Четлатиш: Андро Гиоргадзе, 90+5 (Машъал)
Хоразм – Қўқон-1912 – 0:0.
Натижалар ва турнир жадвали: