Юрген Клопп «Тоттенҳэм»дан учралган мағлубиятдан (1:2) кейин фикрларини билдирди.
Лондондаги баҳсда «Ливерпул» «Тоттенҳэм»га мағлубиятга учради. Биринчи бўлимда ҳакамлар Луис Диаснинг ҳаққоний голини бекор қилишди. Ўйиндан кейин эса Англия ҳакамлар қўмитаси VAR хатога йўл қўйганини расман тан олди.
«Голимиз ҳакамлар хатоси билан инобатга олинмагани тан олингани энди кимга ёрдам беради? Бундай вазият шу мавсум «Манчестер Юнайтед» ўйинида рўй берганди. Ўша ўйинда «Вулверҳэмптон»га очко берилдими?
Биз ҳам бунинг учун очко ололмаймиз. Ҳаммамиз VAR пайдо бўлганидан кейин баъзи вазиятларда осон бўлишини кутгандик.
Гол урган вазиятимизда қарор жуда тез қабул қилинди. Бу эса ўйиннинг боришини ўзгартириб юборди», - дейди Клопп.
Қайд этиш жоиз, шу куни меҳмонларнинг икки футболчиси Жонс ва Жота майдондан четлатилди. Клопп шогирдлари 90+6-дақиқада Матипнинг автоголи сабаб мағлубиятни тан олишди.