30.09.2023 17:07
4602
Осиё Ўйинлари-2022. Ўзбекистон аёллар жамоасининг яримфиналдаги рақиби маълум бўлди

Осиё Ўйинлари-2022 футбол бўйича Ўзбекистон аёллар жамоасининг яримфиналдаги рақиби маълум бўлди.

Чоракфиналда Хитой Тайпейидан устун келган Мидори Ҳонда бошчилигидаги вакилларимизга финал йўлида 3 октябр куни Шимолий Корея рақиблик қиладиган бўлди.

Жанубий Корея ва Шимолий Корея ўртасидаги чоракфинал баҳсида шимолликлар жанубликлар устидан йирик ҳисобда зафар қучишди - 4:1.

Осиё Ўйинлари. 1/4 финал
Жанубий Корея — Шимолий Корея – 1:4

Голлар: 1:0 – 10 Ри Й-Г (авт) 1:1 – 20  Ри Ҳак, 1:2 – Ан Мёнг-Сонг, 1:3 – Ри Ҳак, 1:4 – 90+4 Ким Кёнг-Ёнг.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар