30.09.2023 22:01
2059
Теглар
Франция чемпионати. «ПСЖ» аутсайдер билан ўйинда очко йўқотди

Франциянинг амалдаги чемпиони «ПСЖ» 7-турда ҳам очко йўқотди.

Луис Энрике шогирдлари турнирда сўнгги ўринни эгаллаб турган «Клермон» майдонига сафар қилиб, нурсиз дуранг қайд этди – 0:0.

Шу тариқа, Париж клуби мавсумда 4 марта очко йўқотишига қарамай, 12 очко билан ҳозирча 2-ўринга кўтарилди. «Клермон» эса 2 очко билан 17-ўринга чиқди, «Лион» эса тўплар нисбатига кўра сўнгги ўринга тушди.

Франция чемпионати. 7-тур
Клермон – ПСЖ 0:0

Клермон – Диав, Конате, Кофрие, Пельмар, Сейду, Гоналон (Рашани, 69), Гастьен, Маньен (Кеита, 90), Чам (Бутобба, 84), Николсон, Аллевина (Зеффан, 84).
ПСЖ – Доннарумма, Хакими, Маркиньос, Шкриньяр, Данилу Перейра, Фабиан Руис, Витинья (Заир-Эмери, 64), Дембеле, Мбаппе, Коло-Муани, Барколя (Гонсалу Рамуш, 64).
Огоҳлантиришлар: Гоналон (57), Заир-Эмери (74), Мбаппе (81), Конате (90), Фабиан Руис (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар