30.09.2023 23:39
4827
АПЛ. «Тоттенҳэм» Матипнинг 90+6-дақиқадаги автоголи эвазига 9 киши бўлиб қолган «Ливерпул»ни мағлуб этди

АПЛ 7-тури доирасидаги марказий ўйинда «Тоттенҳэм» «Ливерпул»га қарши майдонга тушди.

Учрашувда Сон Ҳён Мин 36-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 45-дақиқада Гапко ҳисобни тенглаштирди. Унгача 26-дақиқада Жонс, 69-дақиқада эса Жота майдондан четлатилгач, Клопп шогирдлари ўйиннинг қолган қисмини майдонда 9 киши бўлиб ўтказишди. 

90+6-дақиқага келиб мезбонлар ғалабани илиб кетишди. Матип ҳужумни қайтариш чоғида ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди – 2:1.

Шу тариқа, «Тоттенҳэм» 17 очко билан 2-ўринга кўтарилди. «Ливерпул» 16 очко билан 4-ўриндан жой олган.

АПЛ. 7-тур
Тоттенҳэм – Ливерпуль 2:1

Голлар: 1:0 – 36 Сон Ҳён Мин, 1:1 – 45 Гакпо, 2:1 – 90+6 Матип автогол.
Тоттенҳэм – Викарио, Порро, Ромеро, ван де Вен, Удоджи (Дэвис, 83), Мэддисон (Велис, 90), Биссума (Хейбьерг, 90), Кулусевски, Сарр (Скипп, 83), Сон Ҳён Мин (Соломон, 69), Ришарлисон.
Ливерпуль – Алиссон, Гомес (Конате, 73), Матип, ван Дейк, Робертсон, Собослаи, Мак Аллистер (Гравенберх, 80), Джонс, Салоҳ (Александер-Арнолд, 74), Диас (Эндо, 73), Гакпо (Диогу Жота, 46).
Огоҳлантиришлар: Мак Аллистер (40), Удоджи (45), Салоҳ (65), Диогу Жота (68), Робертсон (87), Биссума (88), Ромеро (89), ван Дейк (90).
Четлатиш: Жонс (26), Диогу Жота (69).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар