Ҳангжоу-2022. Суҳроб Хўжаев Ўзбекистонга 37-медални келтирди
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси делегациямизга дастлабки медални тақдим этди.
Атлетларимизнинг биринчи медалига Суҳроб Хўжаев эгалик қилди. Босқон улоқтириш секторида қатнашган ҳамюртимиз 70.79 метр натижа қайд этиб, бронзага эга чиқди. Ушбу дастурда олтин ва кумуш медаллари Хитой ва Қатар вакилларига насиб этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг турнирдаги жами медаллари сони 37тага етди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар