29.09.2023 12:24
1806
«Пахтакор» Суперлигада интригани жонлантирди. Ўзбек футболи афсоналари тўқнашувидан фотожамланма

Суперлига 20-турининг марказий учрашувида пешқадам «Пахтакор» топ-4ликка қайтишга уринаётган ОКМКни қабул қилди.

Баҳснинг 22-дақиқасида Миржаҳон Мираҳмадов ҳисобни очди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Пшемислав Банашак ҳисобни тенглаштирди. 38-дақиқада Дилшод Аҳмадалиев олмалиқликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 63-дақиқада эса Азиз Турғунбоев мувозанатни тиклади – 2:2.

Tribuna.uz мухбири Ҳасан Юсупов футболимиз афсонлари Максим Шацких ва Миржалол Қосимов бошқарувидаги жамоалар тўқнаш келган ўйиндан фотожамланма тайёрлади. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар