Анчелотти «Жирона»нинг энг устун жиҳатини айтди
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти тур стартига қадар Ла Лигада пешқадам бўлиб турган «Жирона» ҳақида фикрларини билдирди.
«Жирона»да катта устунлик бор – бу уларнинг еврокубокларда иштирок этмаётганидир. «Реал»да эса жароҳатлар, чарчоқ аломатлари бор.
Турнир жадвалидаги вазиятни ҳурмат қилишимиз керак, «Жирона» бекорга пешқадамлик қилмаяпти, бу рақиб мавсум стартида барчадан яхшироқ кўринаяпти.
Рақиб – курашувчан жамоа. Улар еврокубокларда қатнашмаётгани боис, бу ўйинга пухта тайёргарлик кўра олади», - дейди Анчелотти.
Маълумот учун, «Жирона» - «Реал» баҳси шанба куни соат 21:30да бошланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар