«Ҳали сентябр, ҳали жуда эрта». Хаби Алонсо «Реал»ни бошқариши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
«Байер» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Мадриднинг «Реал» клубини бошқариши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Мадрид»? Ҳали сентябр, ҳали жуда эрта. Бор эътиборим клубимдаги фаолиятимга қаратилган. Биз мавсумни яхши бошладик ва ўйинчилар чалғишини истамайман. Бу борада уларга ўрнак бўлишим керак», — дея Алонсонинг сўзларини келтирган Marca.
Аввалроқ, «Реал» собиқ ўйинчиси саналадиган испаниялик мутахассис келаси мавсумдан Карло Анчелотти ўрнига жамоада иш бошлаши ҳақида хабар берилганди. Леверкузен клуби ҳозирда Бундеслигада 2-ўринда бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар