28.09.2023 20:09
10175
Теглар
Осиё Ўйинлари-2022. Ўзбекистон – Саудия Арабистони ва бошқа чоракфинал жуфтликлари маълум бўлди

Осиё Ўйинлари-2022 футбол дастурида барча чоракфиналчилар номи маълум бўлди.

Кутилганидек, Саудия Арабистони олимпия жамоаси Ҳиндистонни мағлуб (2:0) этиб, чоракфиналга йўлланма олди ва Ўзбекистоннинг рақибига айланди. 1/8 финалнинг яна бир баҳсида Япония Мьянмани тор-мор этди – 7:0.

Қайд этиш жоиз, чоракфинал баҳсларига 1 октябр куни Ўзбекистон – Саудия Арабистони ўйини билан старт берилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади.

Осиё Ўйинлари-2022. Футбол. Барча чоракфинал жуфтликлари:

1 октябр (якшанба)

12:00. Ўзбекистон - Саудия Арабистони

16:30. Эрон - Ҳонгконг

16:30. Япония - КХДР

17:00. Хитой - Жанубий Корея

Маълумот учун, яримфиналда Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйини ғолиби Хитой – Жанубий Корея баҳси ғолибига қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар