28.09.2023 14:18
1228
Ҳангжоу-2022. Ҳумоюн Султоновдан бронза

Ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё Ўйинлари-2022даги медаллари сони 31тага етди.

Теннис баҳсларида ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов делегациямиз ҳисобига яна бир медал келтирди. Яримфиналда жаҳон тасниф жадвалида 60-ўринни эгаллаб турган хитойлик Чжинчжен Чжан билан баҳс олиб борган спортчимиз 4:6, 1:6 ҳисобларида имкониятни бой берди ва бронза медали билан тақдирланди.

Шу тариқа, Ўзбекистоннинг турнирдаги жами медаллари 31тага етди – 6та олтин, 10та кумуш ва 15та бронза. Вакилларимиз бу борада умумжамоа рейтингида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар