28.09.2023 19:14
2514
Теглар
Ҳангжоу-2022. Чусовитина ва Исломов Осиё Ўйинларини тўртинчи ўринда якунлашди

Бугунги дастурдан ўрин олган спорт гимнастикаси бўйича беллашувлар бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоларидан Ҳумоюн Исломов эркин машқ, Оксана Чусовитина эса таяниб сакраш дастурида финал баҳсида иштирок этишди.

Ҳар икки ҳамюртимиз ўз дастурларини тўртинчи ўринда якунлади. Исломовнинг чиқиши ҳакамлар томонидан 14.133 балл билан баҳоланган бўлса, Чусовитина 13.383 балл жамғарди.

Маълумот учун, 48 ёшли Чусовитина 1994 йилги Хиросима-1994 Осиё Ўйинларида иккита бронза, Пусан-2002да 2та олтин, Инчхон-2014да 2та кумуш, Жакарта-2018да кумуш медали соҳиби бўлган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар