Осиё Ўйинлари-2022да бугун жангларини ўтказган боксчилар кунни ғалабалар билан якунлашди.
Дастлаб бугунги кун дастуридан биринчи бўлиб ҳамюртларимиздан Райҳона Қодирова (-60 кг) рингга кўтарилди. Қатарлик Дана Ал Жабор кетма-кет кучли зарбалар ўтказиб юборгач ҳакам Қодированинг муддатидан аввал ғалабасини қайд этди.
Бокс бўйича Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам ажойиб ғалабага эришди - 4:1. Ҳамюртимиз Токио-2020 Олимпиадаси совриндори, қозоғистонлик Сакен Бибоссиновни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди
Жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев яна бир ғалабани қўлга киритди. -71 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз бу гал филиппинлик Маржон Пианарни катта устунлик билан мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.
Маълумот учун, +92 кг вазн тоифасида Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов дастлабки жангини 30 сентябр куни чоракфинал доирасида тожикистонлик Муҳаммад Аброриддиновга қарши ўтказади.