27.09.2023 03:01
2056
Теглар
Саудия қироллик кубоги. «Ал-Иттиҳод» пенальтилар сериясида «Ал-Холуд»дан устун келди, «Ал-Аҳли»дан ғалаба

Саудия қироллик кубоги доирасидаги навбатдаги икки учрашув бўлиб ўтди.

«Ал-Иттиҳод» сафарда «Ал-Холуд» меҳмони бўлиб, ўйиннинг асосий қисмида дуранг ўйнади – 1:1. Пенальтилар сериясида эса омад меҳмонларга кулиб боқди – 6:7. Шу куни Карим Бензема меҳмонларнинг қайдномасидан жой олмади. Фабиньо, Канте сингари ўйинчилар эса майдонга тушди.

Фирмино етакчилигидаги «Ал-Аҳли» эса Саудия қуйи дивизиони вакили «Ал-Айн»ни сафарда мағлуб этди – 3:2. Меҳмонлардан Ал-Брейкан дубл қайд этди.

Саудия қироллик кубоги. 1/16 финал

26 сентябр

«Ал-Айн» – «Ал-Аҳли» – 2:3

Голлар: 0:1 – Ал-Брейкан (23), 0:2 – Ал-Брейкан (29), 0:3 – Ал-Набит (39), 1:3 – Додо (82), 2:3 – Додо (90+7).

«Ал-Холуд» – «Ал-Иттиҳод» – 1:1

Пенальтилар серияси – 6:7.

Голлар: 0:1 – Диас (18, автогол), 1:1 – Васкес (40).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар