27.09.2023 21:40
1786
Теглар
Қозоғистон Премьер-лигаси. Абдухолиқовнинг голи «Ордабаси»га ғалаба келтирди

Қозоғистон Премьер-лигаси 18-турининг қолдирилган ўйини доирасида «Ордабаси» ўз майдонида «Мақтаарал» клубини қабул қилди.

Учрашувнинг 61-дақиқасида мезбонларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов томонидан киритилган ягона гол Чимкент жамоасига муҳим ғалабани келтирди – 1:0. Бу унинг турнирдаги 7-голига айланди.

Шу тариқа, «Ордабаси» 24 ўйиндан кейин 55 очко жамғариб, пешқадамликни давом эттирмоқда. «Астана» 23 ўйиндан кейин 49 очко билан 2-ўринда бормоқда, «Мақтарал» эса 11-поғонадан жой олган.

Шу куни чимкентликлар сафида Абдухолиқов 83-дақиқага қадар, Шаҳбоз Умаров эса 69-дақиқагача ўйнади.

Қозоғистон чемпионати. 18-тур қолдирилган ўйини.

«Ордабаси» - «Мақтаарал» - 1:0

Гол: Бобур Абдихолиқов, 61.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар