27.09.2023 13:32
609
Гаттузо «Марсел» бош мураббийига айланади

Женнаро Гаттузо «Марсел» клуби бош мураббийи сифатида эълон қилиниши кутилмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, 45 ёшли италиялик мутахассис бугун Францияга етиб боради. Клуб Гаттузони чоршанба кунги кечки машғулотларда жамоага таништириши кутилмоқда.

Аввалроқ, марселликлар Марселино Гарсия Торални истеъфога чиқарганди. Клуб 6 ўйиндан кейин Франция чемпионатида 9 очко билан 8-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, Женнаронинг сўнгги клуби «Валенсия» бўлиб, у 2023 январ ойида испан клубини тарк этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар