27.09.2023 21:26
5308
Теглар
Буффон – XXI асрнинг энг яхши дарвозабони, Нойер – 5, Де Хеа – 8-ўринда

FourFourTwo журнали XXI асрнинг энг яхши дарвозабонлари рейтингини тузди.

Унга кўра, Италия миллий жамоаси ва «Ювентус»нинг афсонавий дарвозабони Жанлуижи Буффон асрнинг энг яхши дарвозабони деб топилган. «Реал» собиқ посбони Икер Касильяс ва «МЮ» собиқ голкипери Эдвин ван дер Сар учликдан жой олган.

Топ-10лик билан танишинг:

1. Жанлуижи Буффон, Италия;

2. Икер Касильяс, Испания;

3. Эдвин ван дер Сар, Нидерландия;

4. Петр Чех, Чехия;

5. Мануэль Нойер, Германия;

6. Оливер Кан, Германия;

7. Виктор Вальдес, Испания;

8. Давид Де Хеа, Испания;

9. Жулио Сезар, Бразилия;

10. Уго Льорис, Франция.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар