27.09.2023 15:48
2347
Теглар
Ҳангжоу-2022. Нодирбекда кумуш, Жавоҳирдан бронза

Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси ҳам делегациямиз ҳисобига қўшалоқ медаллар тақдим қилди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Нодирбек Абдусатторов 7 очко билан кумуш, Жавоҳир Синдоров эса 6.5 очко билан бронза медалига сазовор бўлди. Чемпионлик эса хитойлик Вэй Ига насиб этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг Осиё Ўйинлари-2022даги жами медаллари сони 25тага (6та олтин, 8та кумуш ва 11та бронза) етди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар