27.09.2023 14:53
1891
Ҳангжоу-2022. Дзюдочиларимиз аралаш жамоавий дастурда иккинчи бўлишди

Осиё Ўйинларида Ўзбекистон делегациясида навбатдаги медални дзюдочилар қўшиб қўйишди.

Дзюдо бўйича аралаш жамоавий дастурда финалга чиққан Ўзбекистон дзюдочилари Японияга қарши баҳсда умумий 4:0 ҳисобида мағлубиятга учраб, кумуш медалига эга чиқди.

Муроджон Йўлдошев, Давлат Бобонов, Алишер Юсупов, Рината Илматова, Диёра Келдиёрова, Гулноза Матниёзовадан иборат микст терма жамоамиз вакилларидан Юсупов, Келдиёрова, Йўлдошев ва Матниёзова рақибига имкониятни бой бергач, японлар ғолибликни қўлга киритишди.
Қайд этиш жоиз, япон ва ўзбек дюдочилари турнирда медаллар сони бўйича умумжамоа рейтингида 1-2-ўринларни эгаллади. Япония жами 10та медал (5та олтин, 3та кумуш ва 2та бронза), Ўзбекистон эса жами 9та медал (3та олтин, 2 кумуш ва 3та бронза) билан 2-ўриндан жой олди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар