26.09.2023 12:56
746
Осиё Ўйинлари-2022. Чарос Қаюмова – бронза медали соҳиби

Ўзбекистонлик таэквондочиларнинг Осиё Ўйинлари-2022даги медали яна биттага кўпайди.

Чарос Қаюмова ҳам ўз номини совриндорлар қаторига ёздириб қўйди. -53 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз яримфиналда Хитой Таипейи вакиласи Лин Чунга имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан тақдирланди. 

Маълумот учун, ушбу бронза билан таэквондочиларимиз жамғарган медаллар сони учтага етди. Бунгача Мадинабону Маннопова ва жамоавий баҳсларда вакилларимиз иккита бронзага эга чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар