26.09.2023 16:18
1928
Гвардиола Родрининг «Арсенал»га қарши ўйнамаслигидан хавотирда эмас

«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола Родрининг дисквалификация туфайли «Арсенал»га қарши ўйинни ўтказиб юборишидан ташвишланмаётганини маълум қилди. 

«Родри «Арсенал» билан баҳсдан кейинги ўйинларга тайёр бўлади. Хавотирга ўрин йўқ», — дейди «шаҳарликлар» устози. 

Маълумот учун, испаниялик футболчи «Ноттингҳем» билан баҳсда тўғридан-тўғри қизил карточка олгани учун 3та ўйинга четлатилди. У «Ньюкасл» (Лига кубоги) ва «Вулверҳемптон»га (АПЛ) қарши беллашувларни ҳам ўтказиб юборади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар