26.09.2023 23:22
1302
Теглар
«Арсенал» ва «Челси» қишда Тоуни учун курашади. «Брентфорд» 80 млн фунт сўрамоқда

«Арсенал» ва «Челси» клублари раҳбарияти «Брентфорд» форварди Айвен Тоунини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.

ESPN хабарига кўра, Лондон клублари қишки трансфер ойнасида Тоуни трансфери бўйича музокарага киришмоқчи. Англиялик форвард ҳозирда дисквалификацияни ўтамоқда ва 2024 йилнинг 16 январидан яна майдонга қайтиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Тоуни ўйинга пул тикишда айбланиб, май ойида Англия футбол ассоциацияси томонидан 8 ойга дисквалификация қилинган эди. У жамоаси машғулотларида иштирок этаётган бўлса-да, расмий ўйинларда майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Тоуни ўтган мавсумда АПЛдаги 35 ўйинда 21та гол ва 5та ассистни амалга оширганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар