26.09.2023 16:10
2220
Ҳангжоу-2022. Зайнаб Дайибекова – Осиё Ўйинлари совриндори

Ўзбекистоннинг Осиё Ўйинларидаги иккинчи байроқдори Зайнаб Дайибекова ҳам турнирда медалга эга чиқди.

Сабля бўйича яккалик дастурида иштирок этган ҳамюртимиз ярим финалда жанубий кореялик Жису Юнга кичик фарқ – 14:15 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан тақдирланди.

Шу тариқа, Дайибекованинг «бронза»си Ўзбекистоннинг Осиё Ўйинлари-2022даги 21-медалига айланди. Делегациямиз ҳозирча 5та олтин, 6та кумуш ва 10та бронза медалига эгалик қилиб, умумжамоа ҳисобида 4-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар