26.09.2023 14:00
1820
Ҳангжоу-2022. Даря Латишева – Осиё Ўйинларининг икки карра совриндори

Ушу спорт тури бўйича Даря Латишева Ўзбекистон делегациясининг турнирдаги 17-медалини қўлга киритди.

Ушучи Даря Латишева нанкуан ва нандао дастурлари якунига кўра, Хитой ҳамда Малайзия вакилларидан кейин бронза медалига сазовор бўлди. Бу Даря учун Осиё Ўйинларидаги иккинчи медал. Ҳамюртимиз 2018 йилги мусобақада кумуш медаль соҳибига айланган эди. 

Маълумот учун, Дарянинг медали Ўзбекистоннинг Осиё Ўйинлари-2022даги 17-медали сифатида қайд этилди. Делегациямиз ҳозирча 4та олтин, 6та кумуш ва 7та бронзага эгалик қилиб, умумжамоа ҳисобида 4-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар