26.09.2023 11:37
2042
Теглар
Ҳангжоу-2022: Бобонов ва Тўрабоев финалда, Юсупов ҳамда Қурбонбоева бронза медали учун курашади

Бугун, 26 сентябр куни дзюдочилар Ўзбекистонга навбатдаги иккита медални тақдим этиш имкониятига эга бўлиб турибди.

Эркаклар ўртасида -90 кг вазн тоифасидаги баҳсларда Давлат Бобонов дастлаб нимчорак финалда Баҳрайн вакилини мағлуб этган бўлса, чоракфиналда кореялик рақибидан иппон эвазига устун келди ва Осиё Ўйинларининг яримфиналига чиқди. Финал йўлланмаси учун кечган беллашувда эса мўғулистонлик рақибини иппон эвазига мағлуб этди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Делегациямиз байроқдори саналмиш -100 кг вазн тоифасидаги дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев ҳам олтин медал учун курашади. У чоракфиналда туркманистонлик спортчини, яримфиналда эса Қозоғистон вакилини мағлуб этиб финалга чиқди. Осиё Ўйинлари ғолиблиги учун эса Тўрабоев мўғулистонлик Гончигсурен Батхуягга қарши татамига чиқади. Финал баҳслари кечки дастурдан ўрин олган.

Алишер Юсупов ҳамда Ирисхон Қурбонбоева бронза медали учун татамига чиқади. Жуфтликлар билан танишинг:

Финал:
-90 кг: Давлат Бобонов – Эрлан Шеров (Қирғизистон)

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Гончигсурен Батхуяг (Мўғулистон)

Бронза медали учун:
+100 кг: Алишер Юсупов – Хёта Ога (Япония)
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Хуслен Отгонбаяр (Мўғулистон).

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дзюдочилардан икки спортчи олтин медалга эга чиққан. Дастлабки кунда Диёра Келдиёрова Осиё Ўйинлари-2022 ғолибига айланган бўлса, душанба куни Муроджон Йўлдошев чемпионликка эришганди. Ҳозирча вакилларимиз дзюдо бўйича умумжамоа ҳисобида жами 4та медал (2та олтин, 2та бронза) Япониядан кейинги 2-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар