26.09.2023 15:13
1268
Теглар
Ҳангжоу-2022. Алишер Юсупов – бронза медали соҳиби

Энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган дзюдочимиз Алишер Юсупов ҳам Осиё ўйинлари совриндорлари қаторидан жой олди. 

Юсупов бронза медали учун кечган беллашувда япониялик Хёга Ота устидан ғалаба қозониб, делегациямизга навбатдаги медални тақдим қилди.

Шу тариқа, дзюдочиларнинг медаллари сони 8тага етди – 3та олтин, 1та кумуш ва 4та бронза. Ўзбекистон дзюдо бўйича умумжамоавий рейтингда Япониядан кейинги 2-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар