25.09.2023 20:31
1828
Теглар
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Кувайт билан баҳсда сўнгги 3 дақиқада 3та гол киритиб, камбэк қилди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Кувайтга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида ҳам ғалабага эришди.

Ҳозирча Баҳодир Аҳмедов қўл остида паркетга тушаётган вакилларимиз Кувайт билан ўйинда қийин ғалабага эришди. Меҳмонлар 38-дақиқага қадар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди. Сўнгги уч дақиқада эса вакилларимиз учта гол киритиб, камбэк қайд этишди – 5:4.

Эслатиб ўтамиз, икки кун аввалги ўйинда ҳам Кувайт 0:3 ҳисобида мағлуб этилганди.

Ўртоқлик ўйини. 25 сентябрь

Ўзбекистон – Кувайт – 5:4

Голлар: Ҳусниддин Нишонов 3ʼ, 38ʼ, Элбек Тўлқинов 33ʼ, 39ʼ, Ихтиёр Ропиев 39ʼ – Абдулатиф Ал-Аббоси 15ʼ, Муҳаммад Ал-Ажми 24ʼ, Солиҳ Ал-Фатҳи 31ʼ, Муҳаммад Ал-Хазим 34ʼ.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар