25.09.2023 11:52
2501
Мората Мадрид дербисидан кейин: «Болалар мактабга «Атлетико» либосида бориб, биз билан фахрланишсин»

Альваро Мората Мадрид дербисида «Реал» устидан эришилган ғалабадан (3:1) кейин дублга эришгани ва таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Жуда ҳам хурсандмиз. Дербида мухлислар энг муҳим ролни бажаришлари керак эди – шундай ҳам бўлди. Биз майдонда, улар эса трибуналарда устунлик қилишди. Дублдан хурсадман, асосийси жамоанинг ғалабаси.

Шу руҳда давом этиб, бу «Атлетико» билан соврин ютишни истаймиз. Эртага, болалар мактабга «Атлетико» либосида бориб, биз билан фахрланишсин», - дея Моратанинг сўзларини келтирган DAZN.

Маълумот учун, «Реал» ушбу баҳсда мавсумдаги биринчи мағлубиятни тан олди. Мората собиқ клубига қарши ўйинда 2та голга муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар