25.09.2023 21:24
1602
Теглар
Леау Саудия Арабистони ҳақида: «Чемпионлар лигаси мен учун 10 миллион евро маошдан қадрлироқ»

«Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау яқин йиллар ичида Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтиш вариантини кўриб чиқмаслигини маълум қилди.

«Саудия Арабистони? Бундай чемпионатларга кўчиб ўтиш масаласини ҳали кўриб чиқадиган даражада эмасман. Чунки ҳали катта натижаларга эришганим йўқ. Мен учун Чемпионлар лигаси 10 миллион евро маошдан қадрлироқ.

«Милан»да бахтиёрман, бу клубдан кетмоқчи бўлганимда жамоа билан шартномамни узайтирмаган бўлардим. Яқин 2-3 йил ичида «Милан» билан катта совринларга эга чиқишни мақсад қилганман», - дейди португалиялик ҳужумчи.

Маълумот учун, 24 ёшли форвард жорий мавсум А Серияда 5 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар