Осиё Ўйинлари-2022 футбол баҳслари 2-тури доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Ҳонгконгга қарши иккинчи ўйинда майдонга тушди.
Учрашувда ҳонгконгликлар 4-дақиқадаёқ ҳисобни очганига қарамай, Темур Кападзе шогирдлари иккинчи бўлимдаги голлар эвазига ғалабага эришди. 54-дақиқада Алишер Одилов пенальтидан фойдалана олмаган бўлса, 10 дақиқа ўтиб Алибек Давронов ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
Захирадан майдонга тушганига кўп бўлмаган Жасур Жалолиддинов ва Ҳусайн Норчаев 70-дақиқада комбинация уюштириб, вазият Жасурнинг голи билан якунланди – 2:1.
Шу тариқа, Ўзбекистон «С» гуруҳида 6 очко билан 1-ўринни эгаллаб, 1/8 финалга йўлланма олди. Ҳонгконг эса 2-ўрин билан нимчоракфиналга чиқди. Қайд этиш жоиз, гуруҳдаги икки рақиб – Сурия ва Афғонистон турнирга келмагани сабабли жамоалар 1-ўрин эгасини шу тарзда аниқлашди.
Ўзбекистон 1/8 финалда Индонезияга қарши майдонга тушади. Ўйин 28 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ҳонгконг эса Японияга рақиблик қилади.
Осиё Ўйинлари-2022. Футбол.
«С» гуруҳи. 2-тур. Ҳангжоу.
Ўзбекистон U23 – Ҳонгконг U23 – 2:1
Голлар: Алибек Давронов 64, Жасур Жалолиддинов 70 – Ли Нгаи 4
Ноаниқ пенальти: Алишер Одилов, 54.
Ўзбекистон U23: 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 6.Беҳзод Шамсиев (14.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 81), 13.Элдорбек Бегимов, 16.Асадбек Раҳимжонов, 18.Алибек Давронов, 8.Иброҳим Ибрагимов (17.Абдурауф Бўриев, 63), 9.Улуғбек Ҳошимов (19.Ҳусайн Норчаев, 65), 15.Шерзод Эсанов (10.Жасурбек Жалолиддинов, 65), 7.Ҳожимат Эркинов, 22.Алишер Одилов (20. Русланбек Жиянов, 63).