25.09.2023 15:33
2302
Ҳангжоу-2022. Таэквондочилардан яна бир бронза

Ўзбекистонлик таэквондочилар мамлакатимиз жамғармасига навбатдаги медални қўшиб қўйишди.

Таэквондо ВТ бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аралаш жамоавий дастурда бронза медалини қўлга киритди. Яримфиналда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борган спортчиларимиз 47:48 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Ушбу натижа орқали таэквондочиларимиз бронза медалига сазовор бўлдилар. Миллий жамоа таркибида Шуҳрат Салаев, Жасур Жайсунов, Озода Собиржонова, Светлана Осипова иштирок этишди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар