25.09.2023 07:43
997
Ҳангжоу-2022. Академик эшкак эшувчилар 2та олтин медал келтиришди

Ҳангжоуда ўтаётган Осиё ўйинларида 25 сентябр кунги баҳслар Ўзбекистон учун муваффақиятли бошланди. 

Академик эшкак эшишда яккалик баҳсларида Анна Пракатенга тенг келадигани топилмади.

М4 дастурида эса Шеҳроз Ҳакимов, Давр Давронов, Дилшод Худойбердиев ва Алишер Турдиев квартети маррага биринчи бўлиб етиб келди.

Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги олтинлар сони кумуш ва бронза билан тенглашди — 3тадан.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар