24.09.2023 11:17
3040
Теглар
«Юқори тезлик ва фантастик ўйин» — Тухел 7:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг 

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухел Бундеслига 5-тури доирасидаги «Бохум»га (7:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бохумга қарши ўйин қийин кечишини билардик. Шу жумладан ғалаба қозонишимиз муҳимлигини ҳам. Биз кўп вазиятлардан унумли фойдаландик. Ўз олдимизга қўйган вазифани уддаладик. 

Умуман, ўйинда ритмга тушиб олдик ва тўпни яхши назорат қилдик. Бирга-бир вазиятларда ҳам зўр ўйнадик. Баҳс давомида фантастик ўйин ва юқори тезлик кўрсатдик. Жамоамнинг ўйинидан мамнунман», — дейди мюнхенликлар устози.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар