24.09.2023 22:04
1173
Теглар
Вадим Абрамов «Хоразм» устидан йирик ғалаба ва ёш ўйинчилар ҳақида

Про лига 18-тури доирасидаги «Динамо» - «Хоразм» (4:0) ўйинидан кейин дастлаб Вадим Абрамов ғалабали ўйин борасида фикрларини билдирди.

«Ўйинга тўғри ёндашган футболчиларимдан миннатдорман. Дастлабки дақиқалардан майдонда устунлик қилдик ва 20 дақиқа ичида чиройли голлар киритдик. Аммо иккинчи бўлим бошида ўйинга киришиб кетиш қийинроқ бўлди. Шунга қарамай, йирик ғалабага эришдик. Ўйин учун жамоамдан миннатдорман. Энди кейинги ўйинларга ҳозирлик кўрамиз.

Ҳа, аксарият ўйинчилар таркибда йўқлиги учун бугун ротацияга қўл урдик. 3 футболчимизда сариқ карточкалар сони кўплиги боис, ўйинни ўтказиб юборишди. Уларнинг ўрнига майдонга туширган ўйинчиларимиз ишончни оқлашди. Ёш ўйинчилар ҳам гол уришди, уларнинг ҳаракатидан қониқдим.

Кейинги турда бизни Қўқонда муҳим ўйин кутиб турибди. Бу баҳсда 2-ўрин учун кураш кечади. Энди бор эътиборимиз ўша ўйинга қаратилади», - дейди Вадим Карленович ўйиндан кейин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар