24.09.2023 14:13
738
«Тушкунликка тушиш мавриди эмас». Аллегри «Юве»нинг мавсумдаги илк мағлубияти ҳақида

Массимилиано Аллегрининг фикрича, «Ювентус» «Сассуоло» билан баҳсда (2:4) тайёр бўлмаган.

«Бу мавсумдаги илк мағлубиятимиз ва бундан тўғри хулоса ясашимиз керак. Бу ўйинга етарли даража тайёр эмасдик ва бу баҳсдан кейин ҳам бирданига ёмон бўлиб қолмаймиз.

Ўйин давомида барчаси яхши кетаётганда ҳам қулай вазиятлардан фойдалана олмадик. А Серияда биринчи кун ишлаётганим йўқ, турнирдаги жамоаларнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини биламан. Бугун рўй берган воқеалар – мен сўнгги кунларда хавотирланганларимнинг охири бўлди. Ўйин олдидан мени ташвишга солган муаммоларни бартараф этолмадик. 

Ҳозир эса тушкунликка тушишнинг мавриди эмас. Сешанба кунги «Лечче»га қарши баҳсга тайёргарликни бошлаш керак. Бугунги баҳсда бизга тўғри ёндашув етишмади», - дейди Аллегри DAZN мухбири билан интервьюда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар