24.09.2023 22:56
3764
Теглар
РПЛ. 6та гол киритилган баҳсда Файзуллаев ЦСКАни Ростовда мағлубиятдан қутқариб қолди

Россия Премьер-лигаси 9-тури доирасида ЦСКА Ростовда меҳмон бўлди.

Учрашувнинг 50-дақиқасида Москва клуби 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраётганди. 65-дақиқада Аббосбек Файзуллаев Чаловнинг голида иштирок этган бўлса, 70-дақиқада Россиядаги дебют голи билан жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди – 3:3. 

Шу тариқа, ЦСКА 13 очко билан 9-ўринда бормоқда. Валерий Карпин бошчилигидаги ростовликлар эса 9 очко билан 11-ўриндан жой олган.

РПЛ. 9-тур

Ростов – ЦСКА 3:3

Голлар: 1:0 – 7 Миронов, 2:0 – 12 Голенков, 2:1 – 26 Хелвен, 3:1 – 50 Голенков, 3:2 – 65 Чалов, 3:3 – 70 Файзуллаев.

Ростов – Песьяков, Вахания, Терентьев, Мелехин, Чернов (Ионов, 66), Уткин (Осипенко, 84), Глебов, Миронов, Байрамян (Щетинин, 76), Мохеби (Тугарев, 76), Голенков (Прохин, 66).

ЦСКА – Акинфеев, Хелвен, Агапов, Здьелар, Мухин, Гайич, Обляков, Мендес (Кучаев, 64), Файзуллаев, Заболотний (Давила, 64), Чалов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар