24.09.2023 11:41
1826
Неймар, Винисиус, Каземиро, Жезус Бразилиянинг Венесуэла ва Уругвайга қарши ўйинлари учун чақирув олди

Бразилия миллий жамоасининг ФИФА кунларидаги расмий ўйинларига чақирилган ўйинчилар рўйхати эълон қилинди.

Фернандо Диниз шогирдлари 13 октябр куни ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Венесуэлага қарши, 18 октябрда эса Уругвай билан ўйин ўтказади. Бу баҳслар учун 23 футболчи чақирув олган.

Дарвозабонлар: Алиссон («Ливерпуль»), Эдерсон («Манчестер Сити»), Лукас Перри («Ботафого»);

Ҳимоячилар: Данило, Бремер (иккиси ҳам – «Ювентус»), Вандерсон де Оливейра, Кайо Энрике (иккиси ҳам – «Монако»), Ренан Лоди («Марсель»), Маркиньос («ПСЖ»), Габриэл Магальяэс («Арсенал»), Нино Мота («Флуминенсе»);

Яримҳимоячилар: Андре Нето («Флуминенсе»), Каземиро («Манчестер Юнайтед»), Бруно Гимараэс («Ньюкасл»), Жерсон Сантос («Фламенго»), Рафаэл Вейга («Палмейрас»);

Ҳужумчилар: Неймар («Ал-Ҳилол»), Родриго, Винисиус Жуниор (иккиси ҳам – «Реал»), Габриэл Жезус («Арсенал»), Ришарлисон («Тоттенҳэм»), Рафинья («Барселона»), Матеус Кунья («Вулверҳэмптон»).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар