24.09.2023 22:36
2515
Теглар
АПЛ. «Ньюкасл» сафарда «Шеффилд» дарвозасига 8та гол киритиб, 8-ўринга кўтарилди

АПЛ 6-тури доирасидаги сўнгги ўйин якунига етди.

«Ньюкасл» сафарда «Шеффилд Юнайтед» меҳмони бўлиб, рақибини тор-мор этди. Эдди Ҳау шогирдлари биринчи бўлимда 3та, 2-бўлимда эса 5та гол киритиб, мавсумдаги энг йирик ҳисобни қайд этишди – 8:0.

Шу тариқа, «Ньюкасл» 9 очко билан «МЮ»ни 9-ўринга тушириб, ўзи 8-поғонадан жой олди. «Шеффилд» эса 1 очко билан сўнгги 20-ўринда бормоқда.

АПЛ. 6-тур

Шеффилд Юнайтед – Ньюкасл 0:8

Голлар: 0:1 – 21 Лонгстафф, 0:2 – 31 Берн, 0:3 – 35 Ботман, 0:4 – 56 Уилсон, 0:5 – 61 Гордон, 0:6 – 68 Альмирон, 0:7 – 73 Бруно Гимараэс, 0:8 – 87 Исак.

Шеффилд Юнайтед – Фодерингэм, Богл (Траоре, 46), Робинсон, Иган, Ахмедходжич, Томас, Норвуд (Дэвис, 62), Хамер (Слиман, 66), Винисиус, Макати (Башем, 75), Арчер.

Ньюкасл – Поуп, Триппьер (Ливраменто, 70), Шер, Ботман, Берн, Андерсон, Бруно Гимараэс (Холл, 81), Лонгстафф, Альмирон (Тонали, 70), Барнс (Гордон, 12), Уилсон (Исак, 70).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар