24.09.2023 18:21
1604
А Серия. «Интер» кетма-кет 5-ғалабасига эришиб, яна пешқадамга айланди

А Серия 5-туридан ўрин олган «Эмполи» ва «Интер» учрашуви тақдирини 51-дақиқада Федерико Димарконинг киритган ягона голи ҳал қилди.

Шу тариқа, миланликлар чемпионатда 5 ўйинда 100 фоизлик натижа билан пешқадамликни давом эттирмоқда. 

«Эмполи» эса бу мавсум 5 ўйинда очко олиш тугул ҳали биронта ҳам гол уролмай турнир жадвалида сўнгги поғонани эгаллаб турибди. 

А Серия. 5-тур 
Эмполи — Интер - 0:1 

Гол: 0:1 – 51 Димарко.
Эмполи – Бериша, Эбуехи, Луперто, Исмайли (Валюкевич, 51), Песселла, Марин (Фассини, 69), Мале, Раноккия (Грасси, 69), Балданси, Камбяги (Дестро, 79), Шпенди (Канчелери, 79).
Интер – Зоммер, Дармиан, Ачерби, Павар, Бастони (де Врей, 72), Димарко (Карлос Аугусто, 82), Мхитарян, Чалханоглу, Фраттези (Барелла, 71), Тюрам (Санчес, 81), Мартинес (Арнаутович, 72).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар